15:13, 10 Ноябрь 2022 | GMT +5
Яқин уч йилда Қозоғистон соғлиқни сақлаш соҳасига 6,7 триллион тенге маблағ йўналтиради
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда 2023-2025 йилларда соғлиқни сақлашга 6,7 триллион тенге, шундан 2023 йил учун 2,1 триллион тенге сарфланади. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида Қозоғистон Республикаси молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Бюджет лойиҳасида таълим ва илм-фанга 11,1 триллион тенге, жумладан, 2023 йил учун 3 триллион тенге ажратилади. Бюджет харажатларининг навбатдаги муҳим йўналиши иқтисодиёт тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдир. Бу мақсадлар учун уч йил муддатга 6,1 триллион тенге, шундан 2023 йил учун 2,5 триллион тенге ажратилди»
, — деди Ерулан Жамаубаев.
Унга кўра, ушбу маблағлар ҳисобидан транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аҳолини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа устувор вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
«Мудофаа қобилиятини ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимини таъминлаш учун уч йил муддатга 6,5 триллион тенге, 2023 йил учун эса 2,3 триллион тенге ажратилган. Минтақавий сиёсат давлат ривожланишининг муҳим йўналишларидан биридир. Шу муносабат билан ҳудудларга уч йиллик муддатда 16 триллион тенгени, шундан 2023 йил учун 5 триллион тенгени ташкил этади»
, — дея қўшимча қилди Ерулан Жамаубаев.
Муаллиф: Серик Сабеков