17:14, 04 Октябрь 2023 | GMT +5
Яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотлари
«Қазгидромет» РДК 5-7 октябрь кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Яқин кунларда Қозоғистоннинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятларида ёғингарчиликсиз илиқ об-ҳаво кузатилади.
“Кундузи мамлакат шимолида ҳаво ҳарорати 15-23 даражагача, жанубда 20-28 даража илиқ бўлади. Республиканинг ғарбий, жануби ва жануби-шарқида беқарор об-ҳаво кузатилади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиб, кучли шамол эсади. Мамлакат шимоли, маркази ва шарқида кечаси 1-3 даражагача совуқ ҳаво сақланиб қолади”, - дейилади синоптиклар хабарида.