21:39, 28 Февраль 2024 | GMT +5
Яқин уч кунда об-ҳаво қандай бўлади - Қазгидромет
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК синоптиклари 29 февралдан 2 мартгача бўлган уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Тақвимга кўра, баҳор келади, лекин қиш ўтмайди.
Қозоғистоннинг катта қисми кенг кўламли антициклон таъсирида, ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.
Шунга қарамай, мамлакат жануби ва шимолига иккита циклон таъсир қилади, ёмғир ёғади, шамол тезлиги кучаяди.
Минус ҳарорат фони сақланиб туради.
Фақатгина Қозоғистоннинг ғарбий қисмида кундузи термометр кўрсаткичи 10 даражагача кўтарилади.