15:34, 01 Апрель 2020 | GMT +6
Яқин уч кунда момақалдироқ бўлади ва ёмғир ёғади
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 2-4 апрел кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.
Яқин кунларда, Қозоғистоннинг кўплаб ҳудудларида об-ҳаво циклон таъсирида шаклланади. Шу сабаб ёмғир ёғади, жанубда момақалдироқ бўлади, кучли шамол эсади.
Ҳаво ҳарорати ҳам баҳорга хос: жанубда кундузи 15 ... 25 °, шимолий ҳудудларда - 5 ... 15 ° С атрофида бўлади.