16:18, 25 Декабрь 2019 | GMT +6
Яқин уч кунда Қозоғистоннинг катта қисмида қор бўрони кутилмоқда
NUR-SULTAN. Kazinform – Яқин уч кунда Қозоғистоннинг катта қисмида қор бўрони кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга ҳавола қилиб.
«Республика шарқида Ғарбий Сибирдан совуқ ҳаво оқимлари келмоқда, ундан кейин Кар денгизи томонидан навбатдаги антициклон келади. Шу сабабли Қозоғистонда қор ёғиб, бўрон бошланади, ҳаво ҳарорати пасаяди. Қозоғистоннинг ғарбий ҳудудларига Қора денгиз ва Ўртаер денгизларидан илиқ ва нам ҳаво оқимлари келиши туфайли, мазкур ҳудудларда ҳаво ҳарорати кўтарилади. Аммо баъзи жойларда ёғингарчилик, туман, яхмалак, қаттиқ шамол сақланиши мумкин», - дейилган хабарда.