16:12, 29 Ноябрь 2023 | GMT +5
Яқин уч кунда Қозоғистонда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда
Қазгидромет 30 ноябрь -2 декабрь кунлари об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин кунларда республика об-ҳавосига циклон ва антициклонларнинг тез ўзгариши таъсир қилади, бу эса Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик, шимоли-ғарбий ва жануби-шарқий ҳудудларда кучли ёғингарчиликка олиб келади.
Фақат мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида, 1-2 декабрда эса жанубда ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Қозоғистон бўйлаб туман тушиши, музлаш, кучли шамол эсиши ва қор бўрони кузатилади. Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди.