17:14, 18 Ноябрь 2024 | GMT +5
Яқин уч кунда Қозоғистонда туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2024 йил 19-21 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, навбатдаги шимоли-ғарбий циклон Қозоғистон ҳудудига харакатланмоқда, у ўзи билан ёмғир ва қор кўринишида ёғингарчилик, йўлларда яхвонлик ҳосил бўлишини ва республиканинг шимолий ярмида қор бўронини олиб келади.
Фақат 21 ноябрга яқинроқ республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбий ҳудудлари кенг антициклон зонасида бўлади ва натижада ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
Республика бўйлаб туман тушиши ва кучли шамол эсиши кутилмоқда. Ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди.