18:33, 15 Январь 2025 | GMT +5
Яқин уч кунда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform - “Қазгидромет” РДК синоптиклари 2025 йил 16-18 январь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларига қор ёғиши кутилмоқда.
“Қисқа танаффусдан сўнг навбатдаги Атлантика циклони Қозоғистон ҳудудига харакатлана бошлайди, бу эса ўзи билан ёғингарчиликни – ғарбда, жанубда, жануби-шарқда ёғир ва қор кўринишида, қолган ҳудудларда эса қор шаклида, жанубий, жануби-шарқдаги тоғли ҳудудларда эса кучли ёғингарчилик, қор бўрони, ер музлаши, айрим туманларда туман тушиши мумкин”, - дейилади хабарда.