Яқин уч кунда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANA. Kazinform – Қазгидромет 24-25 май кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Яқин кунлар ичида республиканинг аксарият ҳудудларида ноқулай об-ҳаво давом этади. Атмосфера жабҳалари республиканинг деярли барча ҳудудларида момақалдироқ, дўл ва кучли шамол, шунингдек ёмғир ёғиши билан кузатилади.
24-25 май кунлари Қозоғистоннинг шимоли-ғарбий, шимолий, 25 майда марказда ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланиши мумкин, баъзида кучли ёғингарчилик кутилади.
Фақат айрим кунларда ғарбий ва жанубий вилоятларда юқори босим таъсирида ёғингарчилик тўхташи кутилади. Республиканинг ғарбий, шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларида Скандинавия ярим оролининг юқори босими кириб келиши туфайли шимолий ва шимоли-ғарбий ҳудудларда кечаси ва эрталаб 3 даражагача совуқ бўлиши, кундузи ҳарорат 5-13 даражагача пасайиш кутилмоқда. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг жануби ва жануби-шарқида жануби-ғарбий оқимлар ҳароратнинг 20-30 даражагача кўтарилишига олиб келади.