Яқин уч кунда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади
Қозоғистонда 23-25 апрель кунлари учун об-ҳаво маълумотларини Казгидромет эълон қилди, деб хабар беради Каzinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, республиканинг кўп қисми Жанубий циклон ва унга алоқадор атмосфера фронтлари таъсирида бўлади, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
“25 апрель куни мамлакат жануби ва жануби-шарқида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фақат ҳафта бошида антициклон таъсирида республиканинг шимолий ва шарқий ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади. Республика бўйлаб кучли шамол, дўл ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шимоли ва шарқида Арктика ҳаво массаларининг кириб келиши билан ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кечаси 1-8 даража совуқ, кундузи 3-13 даража илиқ, марказда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 5-15 даража илиқ бўлади”, – дейилади хабарда.