Яқин уч кунда Қозоғистонда қор ёғади, 10 даражагача совуқ бўлади

ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» синоптиклари яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.
None

Қозоғистон ҳудудига 22 октябр куни шимолий циклон кириб келади.

Унинг таъсиридан, биринчи навбатда, республиканинг шимолий ярмида ёмғир ва қор ёғади, туман тушади, ерлар музлайди.

Илиқ ҳаво фақат мамлакат жануби ва шарқида сақланиб қолади.

Аммо 23 октябр куни циклон шарққа қараб ҳаракатланиши сабабли ушбу ҳудудларда беқарор об-ҳаво кузатилади.

23 октябрдан ғарбда, 24 октябрдан шимолда ёғингарчилик тўхтайди, ғарбий антициклон таъсирида ҳаво ҳарорати пасаяди.

Ҳаво ҳарорати:

ғарбда кечаси 5 даражагача совуқ, кундузи 2-12 илиқ;

шимолда, шимоли-ғарбда, шимоли-шарқда кечаси 0-8 даражагача совуқ, кундузи 2-5 даражагача илиқ;

республика марказида кечаси 2-10 даражагача совуқ, кундузи 8-18 даража 5 даражагача илиқ;

мамлакат шарқида кечаси 0-8 даражагача совуқ, кундузи 5 даражагача илиқ;

жанубда, жануби-шарқда кечаси 5-12 даража илиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар