Яқин уч кунда антициклон Қозоғистонга совуқ кузги об-ҳавони олиб келади

NUR-SULTAN. Kazinform – Скандинавия ярим ороли минтақасидан Қозоғистон ҳудудига ҳаракатланувчи антициклон 10-12 сентябр кунлари совуқ кузги об-ҳавони таъминлайди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

Яқин уч кунда антициклон Қозоғистонга совуқ кузги об-ҳавони олиб келади

Атмосферанинг фронтал қисмларининг ўтиши билан 11-12 сентябр кунлари республиканинг катта қисмида ёмғир ёғиши мумкин: шимолий, шарқий, жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ёғади, кучли шамол эсиши ва дўл ёғиши мумкин.

10 сентябрдан 12 сентабрга ўтар кечаси ғарбда, 10 сентабрда шарқда, 11-12 сентябрда шимоли-ғарбда, 12 сентябрда шимолда, шунингдек, марказда тупроқ юзасида 1-3 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.