18:17, 04 Ноябрь 2022 | GMT +5
Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғади
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда Қозоғистон ҳудуди Атлантика циклони ва унга алоқадор фронтал қисмлар таъсири остида бўлади.
Шу муносабат билан, кузги об-ҳаво ўзгариб туради, мамлакатнинг шимоли-ғарбий, шимоли ва марказида ёмғир ортидан қор ёғади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
«5 ноябр куни Шимолий Қозоғистон вилоятида, 6 ноябр куни Шарқий Қозоғистон вилоятида кучли қор ёғади, 7 - 8 ноябр кунлари эса республиканинг жанубий вилоятларида кучли ёмғир (ёмғир, қор) ёғади. Республика бўйлаб туман тушиб, ер музлайди, шамол кучаяди, вилоятнинг шимолий ярмида қор бўрони бўлиши мумкин. 7 ноябр куни шимолий-ғарбий антициклоннинг кириб келиши билан республика ғарбида ёғингарчилик тўхтайди»
, — дейилади синоптиклар хабарида.