13:58, 02 Ноябрь 2022 | GMT +5
Яқин уч кун ичида Қозоғистонда беқарор об-ҳаво кузатилади
ASTANA. Kazinform - Яқин кунларда Қозоғистонда шимоли-ғарбий циклон туфайли беқарор об-ҳаво кузатилади, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.
«Ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик кутилади, 4 ноябр куни кечаси, 5 ноябрда кечаси шимоли-ғарбда, шимолда, 4 ноябр куни, 5 ноябр куни республика жануби, жануби-шарқининг тоғли ва тоғ олди туманларида кучли ёғингарчилик бўлади. 5 ноябр куни кечаси Қозоғистоннинг жануби-ғарбий қисмида кучли ёмғир ёғади. Республикада туман, музлаш, шамол кучайиши, шимоли-ғарбий, шимолий ҳудудларида кам қор бўрони бўлиши кутилмоқда. Қозоғистонда ҳарорат фонида кескин ўзгаришлар кутилмайди»
, — дейилади синоптиклар баёнотида.