Яқин уч кун ичида Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати 42 даража бўлади, шимолида эса ёмғир ёғади

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 18-20 июль кунларига мўлжалланган уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Яқин уч кун ичида Қозоғистон жанубида ҳаво ҳарорати 42 даража бўлади, шимолида эса ёмғир ёғади

Атмосфера фронтлари яқин кунларда Қозоғистоннинг шимолий ярмига таъсир қилади.

Натижада ёмғир ва дўл ёғади, чақмоқ чақади, кучли шамол эсади.

18-19 июлда — ғарбда, шимоли-ғарбда, 18-20 июлда — шимолий ва шимоли-шарқда кучли ёмғир ёғади.

Қозоғистоннинг қолган ҳудуди шимоли-ғарбий антициклон таъсирида бўлади.

Шу сабабли, асосан, ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво сақланади.

18-19 июль кунлари республиканинг жануби-шарқида кундузи 40-42 даража иссиқ бўлади.