Яқин Шарқдаги вазиятнинг нефть бозорига таъсири қандай – ҚР Энергетика вазирининг жавоби
ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев Исроилдаги можаронинг нефть бозорига таъсирига изоҳ берди, деб хабар берадиди Kazinform агентлиги.

“Умуман олганда, нефть сотиб олувчи асосий мамлакатларда талаб ортиб бораётганини сезамиз. ОПЕК+ аъзо давлатлари мувозанатли ёндашувга эга. Нефть бозорида тақчиллик юзага келган тақдирда, бу мамлакатлар истеъмолчиларга зарур захираларни тақдим этиши мумкин. Шунинг учун бу соҳадаги қадамлар бозор доирасида тартибга солинади, деб ҳисоблайман”, — деди А. Сатқалиев Кazinform мухбирининг саволига жавобан.
Вазирнинг сўзларига кўра, мамлакат нефть соҳасида вазият анча барқарор.
“Қозоғистон нефть ишлаб чиқариш саноати тегишли режа доирасида ишламоқда. Айни вақтда экспорт ташувлари режа асосида амалга оширилмоқда”, — деди вазир.