Яқин орада Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга боради

Қырғыз президенті Өзбекстанға барады
Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

TASHKENT. Kazinform – Яқин келажакда Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи режалаштирилган, деб хабар беради Каzinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Бу ҳақда Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири ўринбосари Санжар Болотов Бишкекда бўлиб ўтган Қирғизистон-Ўзбекистон бизнес-форумида маълум қилди.

“Яқин кунларда Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи режалаштирилган. Икки президентнинг бўлажак учрашуви қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлашда муҳим воқеа бўлади. Икки давлат ҳукуматлари олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш вазифаси қўйилди. Бу эришиш мумкин бўлган мақсад. Бунинг учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишимиз, барча механизмлардан фойдаланишимиз керак”, – деди Санжар Болотов.

Садир Жапаров Ўзбекистонга охирги марта 2021 йил март ойида давлат ташрифи билан борган.

Сўнгги хабарлар