12:21, 12 Июнь 2020 | GMT +5
Яқин кунларда Қозоғистонда иссиқлик пасаяди
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар 13-15 июнь кунлари об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

«Мамлакатнинг аксарият қисмида ҳаво ўзгариб туради, момақалдироқ, ёмғир, кучли шамол эсади ва дўл ёғади. Шимоли-ғарбий антициклон туфайли шимолий-ғарбий, шимолий қисмида, кейинчалик мамлакатнинг марказий минтақаларида иссиқлик пасаяди. Фақат мамлакат ғарбида ва жанубида ҳаво очиқ бўлади. Қозоғистоннинг жануби-ғарбий, жанубида ва жануби-шарқида ҳарорат кўтарилади», - дейилади хабарда.