Яқин кунларда Қозоғистонда ҳаво 20 даражагача совийди

ASTANA. Kazinform – “Қазгидромет” синоптиклари 12-14 март кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

Еліміздің 11 өңірінде ауа райына байланысты ескерту жарияланды
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, яқин икки кун давомида Қозоғистон ҳудудида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. 12 март куни Павлодар ва Қарағанди вилоятларида қор аралаш ёмғир ёғади. 12-13 март кунлари Жетису, Абай, Шарқий Қозоғистон, Туркистон, Жамбил ва Алмати вилоятларида қор аралаш ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Мамлакат бўйлаб шамол кучайиши, туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши башорат қилинмоқда.

Республикамизнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси -10-20 даража, кундузи эса -2-10 даража совуқ бўлиши мумкин. Қозоғистоннинг жанубий вилоятида термометр кўрсаткичи кечаси -2-12 даража совуқ, кундузи 6 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар