17:45, 26 Сентябрь 2022 | GMT +6
Яқин кунларда Қозоғистон шимолида қор ёғиб, 6 даражагача совуқ бўлади
ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» яқин уч кунлик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
Яқин кунларда шимоли-ғарбий циклон ўрнига совуқ антициклон келади. Республиканинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятларида ёмғир қор билан якунланади. Муз, туман ва ҳаво ҳарорати минусгача тушиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг жануби-ғарбий ва жанубида шамол кучайиши, чанг бўрони бўлиши кутилмоқда.
Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати 1-6 даражага пасаяди, кундузи 1-6 даражага кўтарилади. Республикамизнинг жанубий ва ғарбий вилоятларида эса кундузи 15—23 даража илиқ бўлади.