Яқин кунларда 23 даражагача совуқ бўлади - Қазгидромет

ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” яқин 3 кун учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

об-ҳаво
Фото: Ағибай Аяпбергенов/ Kazinform

“Қозоғистон ҳудудининг аксарият қисмидаги об-ҳаво Сибир антициклони таъсирида шаклланади, шу боис ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда. Фақатгина республиканинг жануби-ғарби, жануби ва жануби-шарқий тоғли ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), шамолнинг кучайиши, тоғли ҳудудларда яхвонлик ҳосил бўлиши кутилмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб кечаси ва эрталаб туман тушади”, — дейилади хабарда.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг шимолий, марказий ва шарқий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-18 даража совуқгача, мамлакатнинг узоқ шарқида 23 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар