12:57, 30 Июнь 2023 | GMT +5
Яқин икки йилда Астана ҳудудида 40 та мактаб қурилади
ASTANA. Kazinform – Астанада икки йил ичида 40 та мактаб қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Астана ҳокими Женис Қасимбек маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Яқин 2 йил ичида 40 та мактаб қуриш режалаштирилган. Айни пайтда 14 мактабда қурилиш ишлари олиб бориляпти, 11 мактаб янги ўқув йилида фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, Давлат раҳбарининг фармойишига кўра «Қулай мактаб» миллий лойиҳаси доирасида яна 24 та мактаб қурилади. Шаҳар аҳолиси йил сайин ички миграция ва туғилиш ҳисобига кўпайиб боряпти. Масалан, мактабни ўртача 8-10 минг нафар битирувчи тамомласа, янги ўқув йилида 24-25 минг бола мактабга қадам қўяди», – деди Астана ҳокими.
Женис Қасимбекнинг айтишичаАстананинг барча туманларида, жумладан, яқин атрофдаги аҳоли пунктларида ҳам мактаблар қуриляпти.
Муаллиф: Алихан Асқар