Яқин 6 йил ичида Қозоғистон автомобиль йўлларига 15 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда

Яқин 6 йил ичида Қозоғистон автомобил йўлларига 15 млрд доллар сармоя киритишни режалаштирмоқда
Фото: Александр Павский/Kazinform

ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев «New Silk Way»халқаро транспорт-логистика бизнес-форумининг очилишида 2030 йилгача соҳани ривожлантириш йўналишида амалга ошириладиган асосий лойиҳаларга тўхталди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

“Таъкидлашни истардимки, Транскаспий халқаро транспорт йўналиши юк кўтариш қобилиятини 5 баробар ошириш имкониятига эга. Ушбу йўлак орқали Хитой Халқ Республикасидан Европага юк 18 кун давом етади. Бу - ХХР ва Европа ўртасидаги энг қисқа йўл”, - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, мазкур йўлак орқали юк ташиш нархи яқин 5 йил ичида ўзгармайди.

“Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон темир йўл маъмуриятлари қўшма корхона тузди. Компания ушбу йўналиш бўйлаб транспорт оператори сифатида ишлайди. Биз кейинги беш йил учун транспорт харажатларини белгилаб олдик. Бу юк ташувчилар учун жозибадор омил. Яъни, транспорт нархи 5 йил давомида ўзгармайди”, - дейди Марат Қарабаев.

Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Хитой ва Европа ўртасидаги юк айланмасидан кўпроқ даромад олиш учун автомобиль йўллари инфратузилмасига маълум сармоя киритмоқчи.

“Биз Транскаспий йўлагидан ташқари ҳаво алоқаларида ҳам катта имкониятларни кўрмоқдамиз. Қозоғистонда ҳаво транспортидан фойдаланиш даражаси 90 фоизга ошди. Шу нуқтаи назардан қараганда, бизнинг вазирлик олдида турган асосий вазифалардан бири аэропортларимиз негизида CargoHub-тар (халқаро транспорт-экспедиторлик холдинги)ни ташкил этишдир.

Автомобиль йўллари саноатига тўхталиб ўтмоқчиман. Биз келгуси 6 йил ичида 5 минг километр янги йўл қурмоқчимиз ва реконструкция қилмоқчимиз. Инвестицияларнинг умумий ҳажми 15 миллиард долларни ташкил этади. Буларнинг барчаси Қозоғистонни ХХР ва Россия Федерацияси, ХХР ва Европа ўртасидаги тўлақонли транзит хабга айлантириш учун бажариляпти”, - деди Марат Қарабаев.

Сўнгги хабарлар
telegram