14:37, 25 Июль 2024 | GMT +5
Яқин 5 кун ичида Ўзбекистонда ҳаво жуда иссиқ бўлади
TASHKENT. Kazinform - 25-29 июль кунлари Ўзбекистонда жазирама иссиқ бўлади, деб хабар берди Kazinform агентлигининг Тошкентдаги мухбири Алихан Асқар.

Ўзгидромет директори Шерзодхужа Ҳабибуллахужанинг сўзларига кўра, ҳаво ҳарорати республиканинг айрим ҳудудларида +40...+43 гача, жанубий ва чўл ҳудудларида эса +44...+45 даражагача кўтарилади.
Айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда 20-23 м/с тезликда чанг бўрони бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда 45 даражагача иссиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.