Яқин 2 йилда Астанада 40 та мактаб қурилади
«Пойтахт аҳолисининг ўртача ёши 30 ёшни ташкил этади. Ҳар йили шаҳарда 30 мингдан ортиқ бола туғилади. Икки йил ичида хусусий сармоя ҳисобидан давлат-хусусий шериклик тамойили бўйича 30 та болалар боғчаси қурилади. Икки йил ичида 40 мактаб, жумладан, маҳаллий бюджет ҳисобидан 11 мактаб, хусусий сармоя ҳисобидан 4 мактаб қуришни режалаштирганмиз. Шунингдек, жорий йилда «Қулай мактаб» лойиҳаси бўйича 24 та мактаб қурилишини бошлаймиз. Бу эса пойтахтда ўқувчилар ўрни етишмаслиги муаммосини тўлиқ ҳал қилиш имконини беради»,а – деди шаҳар раҳбари.
У Астанада тиббиёт кластерини шакллантиришга эътибор қаратди.
«Сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда 12 та лойиҳа амалга оширилмоқда: 2 та перинатал марказ ва 8 та амбулатория мажмуаси, резидентлар фойдаланиши мумкин бўлган тиббий-реабилитация марказлари. Бу чора-тадбирларнинг барчаси Астана шаҳрининг янгиланган бош режаси ва бошқа стратегик ҳужжатларда кўзда тутилган», – деди Женис Қасимбек.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов