Йўқолган австралиялик балиқчининг қолдиқлари тимсоҳ ичидан топилди

None
ASTANA. Kazinform - Балиқ овлаш чоғида ғойиб бўлган австралияликнинг жасади тимсоҳнинг ошқозонидан топилди, деб хабар беради Kazinform BBCга таяниб.

65 ёшли Кевин Дармодини охирги марта шанба куни Шимолий Квинсленднинг чекка қисмидаги шўр сув тимсоҳлари яшайдиган Кеннеди Бендда кўришган.

Ҳудудда икки кунлик қидирувдан сўнг полиция икки йирик тимсоҳни эвтаназия қилди ва улардан одам қолдиқларини топди. Жасаднинг шахси ҳали расман аниқланмаган, бироқ полиция бу эркакни қидиришнинг «фожиали якуни» эканини таъкидлаяпти.

Жаноб Дармоди тажрибали балиқчи ва Кейп-Йорк жамоасининг таниқли аъзоси эди.

Душанба куни 4,1 м ва 2,8 м узунликдаги иккита тимсоҳ Дармоди охирги марта кўрилган жойдан 1,5 км узоқликда отиб ташланган.

Инсон қолдиқлари судралиб юрувчилардан фақат бирининг ичидан топилган, аммо ёввойи табиатни муҳофаза қилиш бўйича мутасаддиларнинг фикрига кўра, иккаласи ҳам иштирок этган.

Ўша куни жаноб Дармодий билан бирга бўлган бошқа балиқчиларнинг сўзларига кўра, улар ҳужум пайтини кўрмаганлар, лекин унинг қичқириғи ва кучли сув сачраганини эшитганликларини хабар қилган.


Сўнгги хабарлар
telegram