World Indoor Tour Gold туркумидаги турнир илк бор Астанада бўлиб ўтади

ASTANА. КАZINFORM - World Athletics Indoor Tour Gold 2024 мусобақаси доирасида Астанада Осиё қитъасида енгил атлетика бўйича Олтин даражадаги Astana Indoor Meet for Amin Tuyakov Prizes биринчи халқаро турнири бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

World Indoor Tour Gold туркумидаги турнир илк бор Астанада бўлиб ўтади
Фото: yandex.kz

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, 7 та шаҳарни ўз ичига олган Олтин даражадаги учрашувлар серияси 27 январь куни Астана шаҳрида бошланиб, 23 февраль куни Мадридда якунланади.

Астана шаҳрида қуйидаги йўналишлар бўйича мусобақалар ўтказилади:

Аёллар: 400 м, 60 м, 1 миль, 60 м тўсиқлар оша югуриш, баландликка сакраш, узунликка сакраш.

Эркаклар: 60 м, 60 м тўсиқлар оша югуриш, 3000 м, 400 м, таяниб сакраш, ядро улоқтириш.

Турнирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган спортчилар орасида таяниб сакраш бўйича амалдаги жаҳон рекордчиси Арманд Дуплантис, 200 метрга Олмос лигаси финал ғолиби - канадалик спринтер Арне де Грасс, 100 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича жаҳон чемпиони, Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Ниа Али, шунингдек, 100 мга тўсиқлар оша югуриш бўйича жаҳон чемпиони Тоби Амусан каби енгил атлетиканинг жаҳон миқёсидаги юлдузлари бор.

Сўнгги хабарлар