WORLD BOXING: 2025 йилги Осиё чемпионатлари саналари белгиланди

ASTANА. Кazinform – WORLD BOXING 2025 йилги бокс бўйича барча ёш гуруҳлари учун Осиё чемпионатлари саналарини белгилади.

бокс
Фото: olympic.kz

Эркаклар ва аёллар ўртасидаги бокс барча ёш тоифаларида биргаликда ўтказилади.

Чемпионат ўтказиладиган шаҳарларнинг тўлиқ рўйхати кейинроқ эълон қилинади.

Шунга кўра, 17 апрелдан 1 майга қадар Иорданияда 15 ва 17 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

19 ёшгача ва 22 ёшгача бўлган терма жамоалар 20 июлдан 3 августга қадар куч синашса, катталар ўртасидаги қитъа мусобақаси 1-15 октябрь кунларига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йилда бокс бўйича жаҳон чемпионати Қозоғистонда бўлиб ўтади.

Қозоғистон бокс федерациясидан маълум қилишларича, тақвим бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионатининг иккинчи босқичи мамлакатда бўлиб ўтади. Турнир 30 июндан 7 июлга қадар давом этади.

Сўнгги хабарлар