Wildberries Санкт-Петербургда ёниб кетган омборхонанинг 16 нафар ходимини қидирмоқда

Wildberries онлайн ретейлери 13 январь куни омборда ишлаган 16 кишини қидиришни давом эттирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати Теlegram-каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ТАSSга таяниб.

Россяда ёнғин
Фото: видеодан кадр

“Ҳозирда биз 16 кишининг қаердалигини аниқлаяпмиз”, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Wildberries матбуот хизмати Шушарида ёниб кетган омборхонанинг 49 нафар ходими билан боғланмагани, компания вакиллари эса уларнинг яқинлари билан алоқада экани ҳақида хабар берган эдик.

13 январь куни Санкт-Петербургнинг Шушари қишлоғидаги интернет-дўкон омборида ёнғин содир бўлди. Wildberries матбуот хизматига кўра, ўша куни Москва вақти билан 07:20 да омборда 1,2 минг киши бўлган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ. Тергов қўмитаси ёнғин бўйича Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 201-моддаси (хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноий иш қўзғатди.

Сўнгги хабарлар