WhatsAppда бир нечта янги функциялар пайдо бўлди

ASTANА. Кazinform - WhatsApp чатларни тозалаш имконини берувчи янги функцияни такомиллаштирмоқда. Энди фойдаланувчилар чатни тўлиқ тозалашдан олдин ўчиришни истамаган хабарларни белгилашлари мумкин.

WhatsApp
Фото: pexels.com

"Чатни тозалаш" опциясини танлагандан сўнг, ҳаракатни аниқловчи огоҳлантириш пайдо бўлади ва қурилма галереясидан медиа файлларни ўчириш имконияти ҳам мавжуд.

WhatsApp
Фото: wabetainfo.com

Янги функцияда чатни тозалашда қўшимча ойна пайдо бўлади. Унда "Юлдузча билан белгиланган хабарларни ҳам ўчирмоқчимисиз?" деб сўралади. Бу муҳим маълумотлар ва зарур файлларнинг тасодифий ўчирилишининг олдини олиш учун амалга оширилади.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар қайси медиа файлларни ўчиришни танлашлари мумкин. Яъни, аввалгидек нафақат "ҳамма нарсани тозалаш", балки "фақат хабарларни ўчириш", "фақат медиа файлларни ўчириш" ёки "иккаласи ҳам ўчириш" опциялари ҳам мавжуд. Тозалашни тасдиқлашдан олдин, WhatsApp ўчирилган маълумотлар қанча хотира бўшатилишини кўрсатади. Ҳозирда бу янги функция фақат Android β версиясида мавжуд.

Тармоқ октябрь ойида фирибгарлардан ҳимоя қилиш учун яна бир қанча ўзгаришларни ҳам киритди.

WhatsApp
Фото: wabetainfo.com

– Агар видео қўнғироқ пайтида экранингизни нотаниш одамга кўрсатишга ҳаракат қилсангиз, огоҳлантириш оласиз. Биз биламизки, фирибгарлар баъзан одамларни экранларини кўрсатишга мажбурлаш орқали банк реквизитлари ёки тасдиқлаш кодлари каби шахсий маълумотларни олишга ҳаракат қилишади. Ушбу янги восита фойдаланувчиларга фирибгарликларни аниқлаш ва олдини олиш учун қўшимча маълумот беради, - дейилади Meta компаниясининг расмий сайтида.

WhatsApp
Фото: wabetainfo.com

Бундан ташқари, WhatsApp фуқароларга фирибгарлик билан шуғулланадиган контактларни аниқлашга ҳам ёрдам беради.

– Биз чатларда фирибгарликни аниқлашнинг такомиллаштирилган усулини синовдан ўтказмоқдамиз. Агар бу усул ёқилган бўлса ва янги контакт сизга шубҳали хабар юборса, сиз огоҳлантириш оласиз. Шунингдек, фирибгарлик фаолиятини аниқлаш учун сунъий интеллект орқали сўнгги чат хабарларингизни текширишингиз мумкин бўлади. Агар шубҳали фаолият аниқланса, сизга кенг тарқалган фирибгарлик турлари ҳақида маълумот берилади ва ҳисобни блокировка қилиш ёки хабар бериш каби чоралар кўриш таклиф қилинади, - деди WhatsApp ишлаб чиқувчилари.

WhatsApp
Фото: wabetainfo.com

Бундан ташқари, Меtа аккаунтлар ҳимоясини янада яхшилади. Энди Facebook, Messenger ва WhatsAppда Passkey ёрдамида аккаунтингизга фафат ўзингиз кириш учун шахсингизни бармоқ изи, юз сканери ёки ПИН-код ёрдамида тасдиқлашингиз мумкин. Шунингдек, Security Checkup (Facebook, Instagram) ва Privacy Checkup(WhatsApp) воситалари сизга хавфсизлик ва махфийлик созламаларини кўриб чиқишга, керак бўлганда паролингизни янгилашга ва махфийлик созламаларини созлашга, масалан, сизни гуруҳга қўшиш параметрларни тартибга солишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ WhatsApp хабарларни автоматик таржима қилишни жорий қилиши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар