WhatsApp хабарларни автоматик таржима қилишни жорий қилади
АSTANА. Кazinform – WhatsApp барча чат хабарларини таржима қилиш имконияти устида ишламоқда. Ҳозирда функция Android қурилмалари учун синовдан ўтказилмоқда. Бу ҳақда WABetaInfo профил сайти хабар беради.

Фойдаланувчилар қабул қилинган хабарларни 6 та тилга, жумладан рус, инглиз, араб, испан, португал ва ҳинд тилларига таржима қилишлари мумкин.
– Фойдаланувчилар танланган хабарни таржима қилишлари мумкин. Бу жараён тезда амалга оширилади. Тил танланганидан сўнг, WhatsApp фойдаланувчидан таржима учун керакли тил пакетини юклаб олишни таклиф қилади. Таржимадан сўнг хабар муваффақиятли таржима қилинганлигини билдирувчи янги белги пайдо бўлади, - дейилади хабарда.
Махфийлик нуқтаи назаридан шифрлаш доимий равишда амалга оширилади ва ҳеч қандай маълумот қурилмадан ташқарига узатилмайди. Ҳозирда хабарларни автоматик равишда бошқа тилга таржима қилиш имконияти ишлаб чиқилмоқда. У WhatsAppда таржима жараёнини яхшилашга қаратилган.