14:55, 16 Февраль 2023 | GMT +5
WhatsАpp раҳбари Теlegramдан фойдаланмасликка чақирди
ASTANА. Кazinform – WhatsApp мессенжери раҳбари Уилл Кэткарт ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини Теlegram платформасидан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Уилл Кэткарт Тwitterдаги саҳифасида ёзди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

WhatsАpp раҳбарининг сўзларига кўра, Теlegram маълумотлар хавфсизлигини тўлиқ таминламайди.
«Уларнинг е2ee (end-to-end encryption)протоколларида бошқа фойдаланувчиларнинг маълумотларини ҳимоя қиладиган ва шифрлайдиган мустақил текшириш мавжуд эмас. Теlegramда кўплаб технологик компаниялар қабул қилган шаффофлик ҳам мавжуд эмас. Платформадаги хатолар одамларни хавф остига қўяди», — деб ёзди Уилл Кэткарт Тwitterда.
Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, ушбу мессенжер бошқа одамларга махфий чатлардаги маълумотларни ўқиш имконини беради. Бундан ташқари, Уилл Кэткарт Теlegram маъмурияти ҳукумат сўровига кўра ҳар қандай махфий маълумотларни тақдим этишини ёзган.
Муаллиф: Алихан Асқар