WBC Головкин - «Канело» учинчи жанги ҳақида баёнот берди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) қозоғистонлик Геннадий Головкин ва мексикалик Сауль «Канело» Альварес ўртасидаги учинчи жанг бўйича янги баёнот берди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

WBC сайтида эълон қилинган баёнотга кўра, боксчилар жанг олдидан исталган вақтда допинг текширувидан ўтказилади.

«WBC томонидан тасдиқланган барча протоколларни амалга ошириб, иккала спортчи ҳам VADAнинг барча талаблари бўйича ҳамкорлик қилишга тўлиқ тайёр эканликларини қайд этдилар. Чунки Сауль Альварес ва Геннадий Головкин тоза бокс дастурига (CBP) қўшилган. Унга кўра, 17 сентябр куни бўлиб ўтадиган жанг олдидан иккаласидан ҳам тасодифий допинг-тестлар олинади», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар