Washington Post: Беш ёшгача бўлган болалар учун COVID-19 вакцинаси феврал ойи охиригача чиқарилиши мумкин

None
None
WASHINGTON. TASS - Kazinform - Беш ёшгача бўлган болалар учун CОВИД-19га қарши вакцина феврал ойи охиригача тайёр бўлиши мумкин. Бу ҳақда душанба куни кечқурун The Washington Post газетаси «ахборотга эга одамлар» баёнотига таяниб маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.

Газета маълумотларига кўра, вакцина ишлаб чиқарувчилар, АҚШнинг Pfizer компанияси ва унинг германиялик ҳамкори BioNTech сешанба кунидан бошлаб АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идорасига (FDA) олти ойдан беш ёшгача бўлган болалар учун вирусга қарши дори воситаларидан фавқулодда фойдаланишга рухсат сўраб мурожаат қилишлари мумкин. 2021 йил ноябр ойида АҚШ тартибга солувчилари компанияларнинг препаратини 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларни COVID-19га қарши эмлашда қўллашни маъқулладилар.

Ушбу препарат билан эмлаш, уни бошқа ёш гуруҳлари учун қўллашда бўлгани каби, икки босқичда амалга оширилиши керак. Газетанинг ёзишича, ишлаб чиқариш компаниялари сўнгги ойларда учинчи, кучайтирувчи дозани синовдан ўтказишни бошладилар, чунки иккита эмлаш ишончли иммунитет реакциясини шакллантириш учун етарли эмаслиги маълум бўлди. Кучайтирувчи вакцинани жорий этиш муддати ҳали аниқланмаган. Вазият март ойининг охиридан олдин ҳал бўлиши кутилмоқда.

Сўнгги хабарлар