Walt Disney 7000 ходимни ишдан бўшатиш жараёнини бошлайди

None
NEW YORK. Kazinform – Дунёдаги кўнгилочар индустриядаги энг йирик медиа-конгломератлардан бири – The Walt Disney Company раҳбари Боб Айгер шу ҳафта компаниядаги оммавий ишдан бўшатишнинг биринчи босқичи бошланганини эълон қилди. Февраль ойида у ўз баёнотида компаниянинг бутун дунё бўйлаб 7000 нафар ходимини ишдан бўшатиш режасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform CNN телеканалига таяниб.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳаракат Walt Disney компаниясининг медиа-индустриядаги беқарорлик даврида компания фаолиятини тартибга солишга қаратилган кўп миллиард долларлик харажатларни камайтириш ташаббусининг бир қисмидир.

Боб Айгернинг таъкидлашича, ишдан бўшатиш жараёни уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич шу ҳафтага режалаштирилган. Маълум қилинишича, ишдан бўшатилган ходимларга билдиришномалар кела бошлайди. Бир неча минг киши ишдан бўшатиладиган иккинчи босқич апрель ойида бўлиб ўтади. Учинчи босқич ёзнинг бошига мўлжалланган ва у компаниянинг етти минг ходимни ишдан бўшатиш бўйича режаларини якунлайди.

2023 йил 1 октябрь ҳолатига кўра Disneyда 220 000 га яқин ходимлар мавжуд. Улардан тахминан 166 000 нафари Америкада. Ишдан бўшатиш 7000 нафар ходимга таъсир қилади, бу бутун дунё бўйлаб компаниянинг умумий ходимларининг тахминан уч фоизини ташкил қилади.

Бу қарор ноябрь ойида Айгернинг Disneyга қайтганидан сўнг директорлар кенгаши Боб Чапекни бош директор лавозимидан ишдан бўшатишга қарор қилганидан кейин қабул қилинди.

Фото: unn.com.ua


Сўнгги хабарлар
telegram