Wabtec компанияси Қозоғистонда локомотив ишлаб чиқаришни кўпайтиради ва хизмат кўрсатишни кучайтиради

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ва Wabtec вице-президенти Гохан Байхан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ва машинасозликда янги лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди.Бу ҳақда ҳукумат расмий сайтига таяниб, Казинформ хабар бермоқда.

Учрашувда Ҳукумат раҳбари машинасозлик мамлакатдаги иқтисодиётининг истиқболли тармоқларидан бири эканини таъкидлади. Ўтган йили саноатда ишлаб чиқариш ҳажми 35 фоизга ошди.

photo

«Биз ушбу соҳани янада юксалтириш ва ривожлантириш учун катта имкониятларни кўрмоқдамиз, бу эса янги инвестициялар ва замонавий технологиялар оқимини талаб қилади. Шу муносабат билан биз Wabtec компаниясининг мамлакатимизда ишлаб чиқариш жараёнини кенгайтириш ниятини қўллаймиз», — деди Алихан Смаилов.

Унинг сўзларига кўра, иқтисодий зарбаларга қарамай, жаҳон темир йўл ҳаракати барқарорлигича қолмоқда ва келгуси 10 йил ичида деярли икки баравар кўпайиши прогноз қилинмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон ўзининг қулай географик жойлашувидан унумли фойдаланиш ва транзит юк оқимларини боғловчи йирик транспорт марказларидан бирига айланиш ниятида.

Хусусан, Европа ва Осиё ўртасидаги товар айирбошлашнинг жадал суръатлар билан ўсиши фонида Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантириш истиқболи юқори. Бунинг учун инфратузилмавий чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, локомотивлар ва денгиз кемалари паркини кўпайтириш керак.

photo

Ўз навбатида Гохан Байхан Wabtec компанияси Остонадаги локомотив ишлаб чиқариш заводида ишлаб чиқаришни кенгайтиришга сармоя киритганини маълум қилди, бу эса унинг қувватини икки баравар ошириш имконини беради.

Бундан ташқари, унинг сўзларига кўра, компания маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш, «яшил» инновацияларни жорий этиш, хизматлар кўрсатишни ривожлантириш ва минтақанинг бошқа мамлакатларига экспорт ҳажмини оширишни давом эттиради. Wabtec, шунингдек, Қозоғистон транспорт тармоғи самарадорлигини ошириш учун темир йўл йўналишларини рақамлаштириш ва оптималлаштириш бўйича Қозоғистон темир йўли билан фаол ҳамкорлик қилади.

Алихан Смаилов ҳукумат фаол ҳамкорликни давом эттиришга ва компаниянинг янги сармоявий режаларини амалга ошириш учун зарур ёрдам кўрсатишга тайёр эканини таъкидлади.

Маълумот: Wabtec - 1999 йилда Westinghouse Air Brake Company (WABCO) мен MotivePower Industries қўшилиши натижасида ташкил этилган Америка компанияси. Бу ерда тепловозлар, юк ва йўловчи ташиш транспорти учун маҳсулотлар ҳамда 6 минг от кучига эга замонавий тепловозлар ишлаб чиқарилади.

Фото: ukimet.kz

Сўнгги хабарлар
telegram