Volvo 72 мингта янги электромобилни қайтариб олди

Volvo отзывает 72 тысячи новых электромобилей
Фото: volvocars.com

Швециянинг Volvo автомобиль ишлаб чиқарувчиси бутун дунё бўйлаб 72 мингта янги ЕХ30 электромобилини қайтариб олишга мажбур. Сабаби, автомобилларнинг марказий экрани ишламай қолиши, шу сабабли спидометр кўрсатилмаётгани, деб хабар беради Каzinform агентлиги АЗЕРТАДЖга таяниб.

Ушбу моделда тезлик ўлчагич рулнинг орқасида эмас, балки ҳайдовчининг ўнг томонидаги катта экранда жойлашган ва машина ишга туширилганда у синов режимига ўтиши мумкин. Синов режимида тезлик кўрсатилмайди ва хатони бартараф этиш учун дастурий таъминотни янгилаш талаб қилинади.

Компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича менежери Магнус Холстнинг сўзларига кўра, биргина Швецияда 5000 га яқин электр транспорт воситалари масофадан туриб амалга оширилиши мумкин бўлган дастурий таъминотни янгилашни талаб қилади.

Volvo ЕХ30 сотуви шу йилнинг январь ойида бошланган; Ҳозиргача 35 мингта автомобиль сотилган.

АЗЕРТАДЖ ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар