23:15, 14 Июль 2022 | GMT +5
Волейбол бўйича Осиё чемпионатида Қозоғистон Жанубий Кореяга қарши майдонга тушади
NUR-SULTAN. Кazinform - 15-22 август кунлари Эронда волейбол бўйича 18 ёшгача бўлган эркаклар терма жамоалари ўртасида ХIV Осиё чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform Оlympic.kz га таяниб.
Эркаклар ўртасидаги ёшлар чемпионатида тўққизта жамоа иштирок этади. А гуруҳи Эрон, Хитой Тайпейи, Хитой, Ҳиндистон ва Қувайтдан иборат. Япония, Жанубий Корея, Таиланд ва Қозоғистон жамоалари Б ҳарфи гуруҳида жойлашган.
Ёшлар ўртасидаги турнир Хитой Тайпейи ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Навбатда Қозоғистон терма жамоаси (бош мураббий – Серик Милжабаев) икки карра кумуш медал соҳиби Жанубий Корея билан куч синашади. Қувайт терма жамоаси биринчи ўйин кунида Хитойга қарши майдонга тушади.
Фото: оlympic.kz