Владимир Зеленский Европа Иттифоқидан Украинани қабул қилишни кечиктирмасликни сўради

None
None
KIEV. Кazinform - Украина Президенти Владимир Зеленский Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатни ҳамжамиятга қабул қилиш қарорида кечикмаслиги керак, деб ҳисоблайди, дея хабар беради Кazinform Украина Президентининг расмий Тelegram- каналига таяниб.

«Ҳозир биз Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши йўлини қурмоқдамиз. Шу ўринда қарор қабул қилишда кечикмасликни илтимос қиламан. <...> Кўряпсизми, ким нимага лойиқ, Украина яқин келажакда ЕИга аъзо бўлиши керак <...>, бизда шундай имконият бор», - деди у Европа Кенгашига қилган мурожаатида. Бу жума куни Украина Президентининг Теlegram-каналида эълон қилинган.

«Литва биз учун, Латвия биз учун, Эстония, Польша (худди шундай). Франция, (Президент) Эммануэль (Макрон), сиз биз учун бўлишингизга чиндан ишонаман», — деди Зеленский.

«Венгрия – мен шу ерда тўхтаб, биринчи ва охирги марта очиқ гапирмоқчиман. Сиз кимлигингизни ўзингиз ҳал қилишингиз керак. Сиз суверен кучсиз», - деб давом этди Украина Президенти.

«Иккиланишга вақт йўқ, қарор қабул қилиш вақти келди. Биз сизга ишонамиз, биз сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз, биз сизнинг халқингизга ишонамиз, биз Европа Иттифоқига ишонамиз. Биз эса Германия ҳам ҳал қилувчи дақиқада биз билан бирга бўлишига ишонамиз», — деди президент.

Аввалроқ Зеленский Европа комиссияси бир неча ой ичида Украинани Европа Иттифоқига аъзолик қилиш масаласини ҳал қилишини таъкидлаган эди. Феврал ойи охирида у мамлакатнинг жамиятга зудлик билан қўшилиши талаби билан ЕИга мурожаат қилди. 1 март куни Украина етакчиси офиси раҳбари Андрий Ермак мамлакатнинг ЕИга тезлаштирилган тартибда қўшилиши бўйича ариза қабул қилингани, рўйхатга олингани ва кўриб чиқилаётганини маълум қилди.

Сўнгги хабарлар
telegram