Владимир Путин Қозоғистон билан ҳамкорлик ҳақида: Тоқаев барча йўналишларда ҳамкорликни қўллаб-қувватлайди
ASTANA. Kazinform – Бу ҳақда Россия Федерацияси президенти Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ) доирасида бўлиб ўтган йирик халқаро ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашув чоғида маълум қилди.

Суҳбат чоғида “Каzinform” ХАА бош муҳаррири Асқар Жалдинов сўради:
“Владимир Владимирович, қўшни давлатлар сифатида Қозоғистон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг келажаги қандай?”
“Қасим-Жомарт Кемелули, биз Президент Тоқаев билан доимий алоқадамиз. Биз жуда ишончли, дўстона муносабатлар ўрнатдик”, – деди Владимир Путин.

“Тўғрисини айтсам, мен муносабатларимизни ҳеч қандай тарзда мураккаблаштириш ғоясини кўрмаяпман. Биз Хитой билан ҳамкорлик ҳақида гаплашдик, товар айирбошлашнинг 90 фоизи миллий валютада. Қозоғистон билан муносабатларимизда ҳам шундай бўлмоқда. Бу 100 фоизга яқин№, – деди Россия Федерацияси Президенти.
Шунингдек у гуманитар соҳадаги ҳамкорлик яхши савияда эканини қайд этди.
“Яъни, бизда барча векторлар бўйича жуда самарали қўшма иш олиб борилмоқда. Жумладан, барча йўналишларда ҳамкорлигимизни қўллаб-қувватлаётган Президент Тоқаевга раҳмат. Тез орада Астанага борамиз, ШҲТ саммити ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади. Менда таклифнома бор, албатта, ундан фойдаланаман”, – дея хулоса қилди Россия раҳбари.