Владимир Путин Қасим-Жомарт Тоқаевни туғилган куни билан табриклади
MOSKVA. Kazinform - Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевга 71 ёшга тўлиши муносабати билан табрик телеграммаси йўллади. Бу ҳақда Kazinform агентлиги TASSга хабар беради.

Матни Кремль сайтида эълон қилинган табрикда Россия давлат раҳбари қозоғистонлик ҳамкасбининг икки мамлакат ҳамкорлиги ва шахсий дўстона муносабатларига қўшган ҳиссасини қайд этди.
- Россия мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни, шунингдек, ЕОИИ, КХШТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссангизни юксак қадрлайди, — дейилади Путиннинг Тоқаевга йўллаган телеграммасида.
- Мен бизнинг яхши, дўстона муносабатларимизни қадрлайман, - деди Россия Федерацияси Президенти. – Биз қардош Россия ва Қозоғистон халқлари фаровонлиги йўлида ҳамкорликда ишлашда давом этамиз.
Аввалроқ Малайзия Бош вазири Қозоғистон Президентини туғилган куни билан табриклагани хабар қилинган эди. Бугун, 17 май куни Қасим-Жомарт Тоқаев 71 ёшга тўлди.