Visa Марказий Осиё, Кавказ ва Молдовадаги фойдаланувчилари учун тўловларни осонлаштирувчи кэшбэк таклиф қилади
ASTANА. Кazinform - Visa туфайли TransferGo трансчегаравий тўловларни осонлаштиради ва Марказий Осиё, Кавказ ва Молдовада Visa карталарига пул ўтказмалари учун кэшбэк таклиф қилади.
Рақамли тўловлар бўйича жаҳон етакчиси Visa компанияси энг йирик глобал финтех ташкилотларидан бири TransferGo билан қўшма лойиҳаларини давом эттирмоқда. Ушбу акция Буюк Британия ва Европа Иттифоқидаги TransferGo мижозларига Марказий Осиё, Кавказ ва Молдовадаги Visa карталари фойдаланувчиларига 5 фоизгача кэшбэк билан пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради.
Visa туфайли, 1 августдан 31 октябргача исталган Европа Иттифоқи ёки Буюк Британия картаси/банк ҳисобидан Марказий Осиё, Кавказ ва Молдовадаги Visa карталарига 200 евро (ёки бошқа валютадаги эквиваленти) жўнатган TransferGo мижозлари 10 евро кэшбэк (ёки эквиваленти) олишлари мумкин. Ушбу таклиф фақат янги мижозлар учун мавжуд.
“Ушбу ташаббус нафақат пул ўтказмалари қийматини оширибгина қолмай, балки оддий, самарали ва ҳамёнбоп молиявий хизматларни тақдим этиш орқали глобал молиявий инклюзивликни қўллаб-қувватлаш бўйича бизнинг вазифамизни аниқлаштиради”, — деди TransferGo компаниясининг минтақавий ўсиш бўйича менежери Анастася Фоменко (Anastasya Fomenko).
Visa компаниясининг мижозлар маркетинги бўйича катта директори жаноб Удай Каушик Пател (Uday Kaushik Patel) шундай деди: “Бундан ташқари, Visa туфайли Ардан Ғалимули, Оксана Чусовитина ва Лаша Бекаури каби Олимпия ва Паралимпия спортчилари халқаро молиявий тўловлар ва молиявий инклюзивлик ҳақида хабардорликни ошир учун TransferGo компаниясини қўллаб-қувватламоқда".
Марказий Осиё, Кавказ ва Молдова бўйлаб TransferGo сўнгги 24 ой ичида транзакциялар ҳажми 170 фоизга, айланма эса 181 фоизга ошгани ҳақида хабар берди. Бу аввалги даврга нисбатан сезиларли ўсишдир. Ушбу ўсиб бораётган тенденция адолатли пул ўтказмалари имкониятларига катта талабни акс эттиради ва TransferGo миссиясини кучайтиради.