Вилоят аҳолисининг эҳтиёжлари масъул депутатларнинг жиддий эътиборида бўлиши керак – ҚР Президенти
ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Астанада бўлиб ўтаётган Маслиҳатлар депутатларининг II Республика форумида нутқ сўзлади.
“Депутатлар долзарб масалаларда очиқ гапиришни биладиган, жамиятдаги фуқароларнинг фикрини бевосита ижро ҳокимиятига етказадиган жамоадир. Бир сўз билан айтганда, депутатлик – халқ овози бўлиш демакдир. Масалан, ҳозиргина сўзга чиққан фуқаролар жуда муҳим масалаларни кўтардилар. Малакали мутахассис сифатида Асет Махамбетовнинг атом энергияси ҳақидаги фикри долзарбдир. Сиримбек Сарсембаев моношаҳарларни ривожлантириш бўйича яхши таклифлар билдирди. Ринат Зайитовнинг миллий санъатни қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари ҳам асосли. Депутатлар Юлия Кучинская ва Евгений Буслаевлар ҳам жуда долзарб фикрларни билдирдилар”, — деди Президент.
Давлат раҳбари маслиҳат давлат ҳокимиятининг ғоят муҳим тармоғи эканини алоҳида таъкидлади.
“Вилоят аҳолисининг ҳаёти ва эҳтиёжлари ҳамиша масъул депутатларнинг диққат-эътиборида бўлиши керак. Сайловчилар манфаатларини ҳимоя қилиш, юрт орзу-умидларини оқлаш асосий бурчдир. Маслиҳатлар фаолиятига алоҳида эътибор қаратаман. Умуман олганда, республикамизда 3300 дан ортиқ депутатлар мавжуд. Уларнинг 70 фоизга яқини шу залда. Бугун биз маслиҳатлар фаолияти ва муҳим масалалар юзасидан фикр алмашамиз”, – деди Қ.Тоқаев.