VI Маслаҳат учрашуви якунларига кўра, президентлар 8 та ҳужжатни имзоладилар

Ақорда
Фото: Ақорда

ASTANA. Kazinform – Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви якунларига кўра, президентлар бир қатор ҳужжатларни имзоладилар. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

1. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви якунлари бўйича Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қўшма баёноти;

2. “Марказий Осиё – 2040” минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси;

3. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашувининг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Қўшма декларацияси билан қуйидаги ҳужжатлар тасдиқланди:

1. 2025-2027 йилларда минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”;

2. Марказий Осиё давлатларининг саноат кооперациясини ривожлантиришнинг 2025-2027 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси.

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VI Маслаҳат учрашуви доирасида расмий делегация аъзолари қуйидаги ҳужжатларни имзоладилар:

1. Марказий Осиё давлатларида транспорт-логистика марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандуми;

2. Марказий Осиё давлатлари энергетика вазирларининг биринчи учрашуви якунлари бўйича коммюнике;

3. Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирларининг иккинчи учрашувининг Астана коммюникеси.

Садыр Жапаров
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Ақорда
Фото: Ақорда
Сўнгги хабарлар
telegram