Вьетнамдаги ҳайвонот боғида ўнлаб йўлбарслар парранда гриппидан нобуд бўлди

ASTANA. Kazinform - Вьетнам жанубидаги ҳайвонот боғида парранда гриппи авж олганидан кейин ўнлаб йўлбарслар нобуд бўлди, деб ёзади ЎзА

амурский тигр
Фото: pixabay.com

Reuters хабарига кўра, йиртқичлар касал товуқлар гўшти билан озиқланганидан кейин нобуд бўлган.

2024 йил август ойида вирус туфайли учта шер ва пантера, шунингдек, 47 йўлбарс нобуд бўлгани маълум бўлди. H5N1 вируси Хошимин шаҳри яқинидаги Вуон Хоай ҳайвонот боғи ва Лонган провинциясидаги Май Қуин паркида қайд этилган.

Вьетнам Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ўлик йўлбарслардан олинган намуналар парранда гриппи вирусини тасдиқлади ва ҳукумат "бу парранда гўшти манбасини аниқлашга киришди".

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтидаги тавсияларга кўра, парранда гриппи юқиш хавфи ортиши сабабли, эндемик бўлган ҳудудлардан хом ёки кам пишган гўшт ва тухумлардан воз кечиш тавсия этилади.

Сўнгги хабарлар