Вьетнамда “Яги” тайфуни 179 кишининг ҳаётига зомин бўлди
ASTANА. Kazinform - Вьетнамда кучли “Яги” тайфуни туфайли 179 киши ҳалок бўлди, 145 киши бедарак йўқолди. Вьетнам пойтахти Ханойдан Хонгха дарёси бўйида яшовчи минглаб одамлар эвакуация қилинди, деб ёзади Reuters.
Шанба куни Вьетнамга бу йилги Осиёдаги энг кучли “Яги” тайфуни етиб келди. Ҳукумат баҳосига кўра, тайфундан кейин кўчки ва сув тошқинлари содир бўлган.
EVN давлат энергетика компанияси чоршанба куни хавфсизлик нуқтаи назаридан пойтахтнинг сув босган баъзи ҳудудларида электр энергияси ўчирилганини маълум қилди.
Гидрометеорологик прогнозлар миллий маркази директори Май Ван Кхьемнинг айтишича, Хонгха дарёси сўнгги 20 йилда кузатилмаган даражага кўтарилган ва яна ёмғир ёғиши кутилмоқда.
“Ханойдаги баъзи мактабларда ўқувчиларга уйда қолиш ва ҳафта охиригача ҳеч қаерга бормаслик тавсия қилинган. Минглаб одамлар баъзи ҳудудлардан эвакуация қилинди", - деб хабар қилди ҳукумат ва давлат оммавий ахборот воситалари вакиллари.
“Яги” тайфуни кўплаб заводларга зарар етказди ва қирғоқбўйи саноат марказларидаги экспортга мўлжалланган омборларни сув босди ва уларни ёпиб қўйишга мажбур қилди.
Иш фақат бир неча ҳафтадан кейин давом этади.
Ушбу ишларнинг тўхташлари товарларнинг глобал ҳаракатига таъсир қилади. Бунинг сабаби шундаки, кўплаб халқаро корпорациялар Вьетнамда жойлашган бўлиб, улар асосан ўз маҳсулотларини АҚШ, Европа ва бошқа ривожланган мамлакатларга экспорт қиладилар.
Бунгача Хитойда “Яги” тайфунни оқибатида 2 киши ҳалок бўлгани, 90 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида ёзган эдик.