Венгрияда илк бор аёл киши президент этиб сайланди

None
None
BUDAPEST. Kazinform – Мамлакат тарихида илк бор аёл киши Венгрия Президенти бўлди: парламент депутатларининг учдан икки қисми 44 ёшли Каталин Новак номзодини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Kazinform Euronews телеканалига таяниб хабар беради.

У ҳукмрон ФИДЕС партияси томонидан илгари сурилган. Турли вақтларда у партия раҳбариятида қатор лавозимларда ишлаган ва ўтган йилнинг охиригача оила ишлари бўйича портфелсиз вазир бўлган.

Новак давлат раҳбари лавозимида икки муддат президентлик қилган Янош Адер ўрнини эгаллайди. Унинг ваколати 10 майда тугайди.


Сўнгги хабарлар
telegram