Венеция кинофестивалида биринчи марта Қозоғистон вакили NETPAC ҳакамлар ҳайъати таркибига кирди

Франциядаги қозоқ кинофестивалининг асосчиси ва директори Андре Иванов (André Raphaël Ivanov) 81-Венеция кинофестивалида Қозоғистон ва Франциянинг NETPAC (Осиё киносини тарғиб қилиш тармоғи) ҳакамлар ҳайъатидаги биринчи вакили бўлди, деб хабар беради Каzinform мухбири.

Андре Иванов
Фото: шахсий архивдан

1932 йилда ташкил этилган Венеция кинофестивали Канн билан бир қаторда дунёдаги энг қадимги ва энг муҳим кинофестиваллардан биридир. Бу воқеа қозоқ киноси учун катта аҳамиятга эга.

Венеция кинофестивалида биринчи марта Қозоғистон вакили NETPAC ҳакамлар ҳайъати таркибига кирди
Фото: шахсий архивдан

 

А.Иванов ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида филиппинлик Эд Лехано (Ed Lejano), мўғулистонлик Номи Трумунх (Nomi Trumunkh) каби кино арбоблари билан ҳамкорликда ишлаган.

NETPAC ҳакамлар ҳайъати Осиё фильмларини баҳолайди ва уларнинг жаҳон кино саноати ривожига қўшган ҳиссасини эътироф этади. Андре Ивановнинг бу жараёнда иштирок этиши қозоқ киносини тарғиб қилиш учун муҳим қадам бўлди.

Венеция кинофестивалида биринчи марта Қозоғистон вакили NETPAC ҳакамлар ҳайъати таркибига кирди
Фото: шахсий архивдан
Венеция кинофестивалида биринчи марта Қозоғистон вакили NETPAC ҳакамлар ҳайъати таркибига кирди
Фото: шахсий архивдан

 

А.Иванов Франция, Бельгия, Люксембург, Австрия, Буюк Британия, Камерун, Марокаш каби мамлакатларда ўтказилган Қозоғистон кинофестивали орқали ривожланган маданий алмашинув борасидаги кўп йиллик тажрибаси ва чуқур тушунчасидан фойдаланган.

Бу муҳим воқеа ва Қозоғистон маданиятига эътибор халқаро ҳамжамиятнинг қозоқ киносига бўлган қизиқиши ортиб бораётганини тасдиқлайди. Венеция кинофестивали (Mostra Internazionale d'Arte Cinematografica di Venezia) анъанавий тарзда бутун дунёдан энг яхши режиссёрлар, актёрлар ва продюсерларни жалб қилади. Қозоғистоннинг Андре Иванов тимсолида иштирок этиши халқаро эътиров йўлидаги муҳим қадамдир.

Муаллиф: Арнур Раҳимбеков

Сўнгги хабарлар