Венесуэла ва Гайана ҳудудий баҳсларда куч ишлатмасликка келишиб олди

Венесуэла ва Гайана ҳудудий баҳсларда куч ишлатмасликка келишиб олди
Фото: Kazinform/pexels

Гайана ва Венесуэла давлат раҳбарларининг учрашувидан кейин кескинликни кучайтирмаслик ва ҳудудий яхлитлик масаласида куч ишлатмасликка келишиб олди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ВВСга таяниб.

Венесуэла ва Гайана президентлари Николас Мадуро ва Ирфаан Али Каракаснинг Эссекибо провинциясига даъвосини муҳокама қилди. Бу ҳудуднинг кимга тегишли эканлиги ҳақидаги баҳс XIX асрдан бери давом этиб келмоқда.

Мадуро ва Али ҳудудий низо бўйича кескинликни кучайтирмаслик ва ҳар қандай куч ишлатишдан қочишга келишиб олди. Томонлар Бразилияда ҳам учрашиб, махсус комиссия тузишга келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэла ва Гайана ўртасидаги келишмовчилик бир неча йил аввал, Эссекибо провинциясида бой нефть ва газ конлари топилганидан кейин юзага келган эди.

Декабрь ойи бошида Венесуэлада Эссекибо бўйича референдум ўтказилди. Овоз берганларнинг 95 фоизи қайд этилган ҳудудни аннексия қилиш учун овоз берди. Гайана эса буни танқид қилди.

Сўнгги хабарлар