Венесуэла мухолифати номзоди Испаниядан бошпана сўрамоқда

ASTANA. Kazinform - Николас Мадуронинг сўнгги президентлик сайловидаги асосий рақиби 75 ёшли Эдмундо Гонсалес Испания ҳарбий самолётида Мадридга йўл олди. Бу ҳақда Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Альбарес маълум қилди. Гонсалеснинг адвокати бу маълумотни тасдиқлади, дея хабар беради Kazinform агентлиги BBCга таяниб.

Эдмундо Гонсалес
Фото: Adriana Núñez Rabascall (VOA) / Wikimedia

Аввалроқ Венесуэла вице-президенти Делси Родригес Х ижтимоий тармоғида Гонсалес Испаниядан сиёсий бошпана сўрагани ҳақида ёзган эди. Унинг таъкидлашича, Венесуэла расмийлари "мамлакатда осойишталик ва сиёсий ярашув" учун мухолифат етакчиси ишига аралашмаган.

Венесуэлада президентлик сайловлари 28 июль куни бўлиб ўтди. Мамлакат расмийлари овоз беришнинг батафсил натижаларини эълон қилмасдан, амалдаги давлат раҳбари Николас Мадурони ғолиб деб эълон қилди. Мухолифат кенг кўламли сохталаштиришларни эълон қилди ва кўчаларда норозилик намойишлари бошланди. Тўқнашув натижасида 27 киши ҳалок бўлди, 2 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди. Охирги бир ой давомида полициядан қочиб юрган бирлашган мухолифат номзодини ҳибсга олиш учун ордер ҳам чиқарилган.

Николас Мадуронинг қайта сайланишига дунё қандай муносабат билдиргани ҳақида Kazinform агентлиги материалида.

Сўнгги хабарлар